Ўзбекистонда жиноятларни фош этиш фаолияти такомиллашади, бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲИНДИСТОНДА ВАҚТИНЧА БЎЛИБ ТУРГАН ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА! - Етакчи саноат тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди - Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш - Jizzax va Samarqand viloyatlarining o‘sish nuqtalari belgilandi - National Human Rights Strategy of Uzbekistan has been approved - Geology of Uzbekistan after Covid-19: measures and perspectives - Uzbekistan aims to end cotton pledge - Information about reforms held in Uzbekistan in the legal sphere - First Deputy Director of the ISRS Akramjon Nematov: Initiative of the President of Uzbekistan is a logical continuation of a consistent friendly policy towards Afghanistan - Speech by President Shavkat Mirziyoyev to the opening ceremony of the third China International Import Expo 2020 - Shavkat Mirziyoyev takes part in opening ceremony of the third China International Import Expo, CIIE-2020 - The Mazar-i-Sharif-Kabul-Peshawar railway will open up broad prospects for international trade - The trade union movement takes an active part in the formation of a new Uzbekistan - Абдулазиз Камилов: Борьба с пандемией и решение других общих проблем требует координации действий, солидарности и совместных усилий - ДОВЕРИЕ, ПОДДЕРЖКА И ПРИЗНАНИЕ МИРОВОГО СООБЩЕСТВА - I International Half Marathon to be held in Samarkand - Speech by the President of the Republic of Uzbekistan H.E. Mr. Shavkat Mirziyoyev at the 75th Session of the United Nations General Assembly

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармони қабул қилинди.

Фармон билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими амалиётида тергов давомида шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор тартиблар белгиланмоқда.

Жумладан, жиноятларни фош этиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно) белгиланди. Шунингдек, жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш тартиби жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтиришни таъминлашга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, адвокатура институти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Қайд этиш жоиз, Президент фармони билан адвокатура институти самарадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.

Хусусан, унда шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин адвокат билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги белгиланади.

Шунингдек, фармон билан айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш ҳам мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш ҳам кўзда тутилди.

Бундан ташқари, фармон билан шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартиби жорий қилинмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳати терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланиши мустаҳкамланиб қўйилди.

Шунингдек, ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади.

Фармонга кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашгани муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

 “Вояга етмаганлар,  I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахсларга нисбатан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди”, дейилади фармонда.

E-visa Form
English