Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан шарҳ

On temporary suspension of the issuance of electronic visas - In connection with the maintenance of the E-VISA.UZ system, the issuance of electronic visas to Uzbekistan has been temporarily suspended. - НОВЫЙ УЗБЕКИСТАН – СТРАНА ДЕМОКРАТИЧЕСКИХ ПРЕОБРАЗОВАНИЙ, БОЛЬШИХ ВОЗМОЖНОСТЕЙ И ПРАКТИЧЕСКИХ ДЕЛ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА - Проявление элементов прямой демократии в Узбекистане - ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ - President’s message: key messages and conclusions - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - The Week of Cultural Legacy will be held in Uzbekistan - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲИНДИСТОНДА ВАҚТИНЧА БЎЛИБ ТУРГАН ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА! - Етакчи саноат тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди - Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш - Jizzax va Samarqand viloyatlarining o‘sish nuqtalari belgilandi - National Human Rights Strategy of Uzbekistan has been approved - Geology of Uzbekistan after Covid-19: measures and perspectives - Uzbekistan aims to end cotton pledge - Uzbekistan takes over the chairmanship of the SCO - For the kind attention of travellers to Uzbekistan - YURT – THE SYMBOL OF THE SUN - The rules of entry to Uzbekistan in the conditions of the COVID-19 pandemic - OSCE ODIHR officially announced the opening of the presidential election observation Mission in Uzbekistan - Meeting with Head of the OSCE/ODIHR Observation Mission - Khiva hosts International Cultural Forum - President of Uzbekistan discusses issues of enhancing mutually beneficial cooperation with the IFC delegation - Bakhshi Festival in Nukus - Khiva hosts a photo exhibition of fine and applied arts

Мазкур Фармон ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадида қабул қилинди.

Фармон билан ерга оид ҳуқуқлар қайта кўриб чиқилди, шунингдек ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишдаги янги тартиблар жорий қилиниб, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда давлат назоратини кучайтириш, ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича таклифлар маъқулланди. Жумладан,

Ерга оид ҳуқуқлар қайта кўриб чиқилди

Ер ажратишда ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилди. Хусусан, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилиниб, эндиликда доимий фойдаланиш, ижара, мулк ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Бунда, ер участкаларини фуқаролар ва юридик шахсларга мулк қилиб ёки ижара ҳуқуқини сотиш, хорижий шахсларга эса фақат ижара ҳуқуқини сотиш, Давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланишга бериш тартиби белгиланди.

Бекор қилинаётган ҳуқуқлар билан аввал берилган ерлар сақлаб қолиниб, ижарага берилган ердаги бинолар сотилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш тартиби жорий этилди.

Ҳоким қарори асосида ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиёти бекор қилинди.

Амалда 23 та ҳолатда, жумладан саноат зоналари учун, ёшлар дастури доирасида, уйини давлатга топширганларга ва ҳ.к. ҳолатларда ер участкалари тўғридан-тўғри берилган.

 Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига хусусий мулк қилиб сотиш, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерларни ҳамда хорижий шахсларга ижара ҳуқуқини электрон аукцион орқали сотиш тартиби жорий қилинди.

Алоҳида тоифа (ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласи, уйи бузилганлар) учун ерларни тўғридан тўғри ва бепул бериш ўрнига аукциондан ер сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш, жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрида бўлган ерларни ҳақ эвазига хусусийлаштириш белгиланди.

Энг яхши таклифни танлаш орқали камида 10 млн доллар миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига Ҳукумат қарор билан ижарага ер бериш, бунда инвестор лойиҳа суммасининг камида 10 фоизини олдиндан депозитга қўйиши лозим.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда янги тартиб

Ерни барча фуқаро ва ташкилотларга очиқ танлов асосида бериш, бунда ариза қабул қилиш ва баҳолаш электрон шаклда амалга оширилади.

Амалда МЧЖ, деҳқон хўжаликларига танловсиз берилади.

Ҳокимларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича ваколатлари Ҳукумат ва Президентга ўтказилди.

Президент қарори билан аниқ бир ташкилот ёки фуқарога ер ажратиш тартиби бекор қилинди.

Танловсиз ер бериш фақат Ҳукумат қарори асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига-Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклифига асосан;

Кластерларга-ер норматив қийматининг 2 бараварига тенг маблағ депозитга қўйилганда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги таклифига асосан;

Энг яхши таклифни танлаш орқали йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига – лойиҳа қиймати камида 10 мл доллар бўлганда ва олдиндан камида 10 фоиз депозитга қўйганда;

Чет элликларга ижара муддати 25 йилдан ошмаслиги лозим.

Боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартиби бекор қилинди.

 Ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назорат кучайтирилди

    Туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколати тўлиқ бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги ери ижараси бўйича очиқ танлов якунини вилоят ҳокими қарори билан тасдиқлаш, ижара шартномасини (туман ҳокимлиги ва ғолиб ўртасида) электрон шалда тузиш жорий қилинди.

Ҳоким қарорларини “е-қарор” ахборот тизимида шакллантириш, ернинг жойлашув харитасини “Иннола” ва “АрсГИС” дастурларида шакллантириш, ерга бўлган ҳуқуқни автоматик тарзда кадастр рўйхатидан ўтказиш жорий қилинди.

Вилоят ҳокимининг ер бўйича қарорларини адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳокимнинг айни бир қарори билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратиш таъқиқланди.

Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, хужжатларни тўплаш ва уларни кўриб чиқиш жараёнини “Е-Ерназорат” ахборот тизими орқали юритиш, кадастр, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан ер ажратиш устидан давлат назорати амалга оширилиши белгиланиб, ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этилди.

Кутилаётган натижалар

Ерларни талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний сотиш камаяди;

Ерлар барча учун бир хил ва шаффоф тартибда ажратилади;

Ер бозор активига айланади ва молиявий оборотга киради;

Ер ажратиш тартиби ягона хужжат-Ер кодексида белгиланади;

Ер соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратининг самарадорлиги ортади.

E-visa Form
English