ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ АҚШ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ МАРКАЗИЙ ҚЎМОНДОНЛИГИ ҚЎМОНДОНИ ГЕНЕРАЛ ЖОЗЕФ ЛЕОНАРД ВОТЕЛ БИЛАН УЧРАШДИ

2018 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Қуролли кучлари Марказий Қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – АҚШ муносабатларининг айрим масалалари муҳокама қилинди.

Генерал Жозеф Леонард Вотел Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлган учрашувдан мамнуният изҳор этди ва икки томон кун тартибининг долзарб жиҳатларини батафсил муҳокама қилишга имконият яратилганлигини билдирди.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда халқаро ва минтақавий муоммалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. АҚШ генерали таъкидлаганидек, 26-27 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давомида бошланган «Тошкент жараёни» Афғонистон муаммосини ҳал қилишда катта аҳамиятга эга.

Музокараларда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

E-visa Form
Uzbek