ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ БИЛАН БЕШ ЙИЛ: ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДАГИ МУҲИМ ИСЛОҲОТЛАР

On temporary suspension of the issuance of electronic visas - In connection with the maintenance of the E-VISA.UZ system, the issuance of electronic visas to Uzbekistan has been temporarily suspended. - НОВЫЙ УЗБЕКИСТАН – СТРАНА ДЕМОКРАТИЧЕСКИХ ПРЕОБРАЗОВАНИЙ, БОЛЬШИХ ВОЗМОЖНОСТЕЙ И ПРАКТИЧЕСКИХ ДЕЛ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА - Проявление элементов прямой демократии в Узбекистане - ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ - President’s message: key messages and conclusions - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - The Week of Cultural Legacy will be held in Uzbekistan - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲИНДИСТОНДА ВАҚТИНЧА БЎЛИБ ТУРГАН ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА! - Етакчи саноат тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди - Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш - Jizzax va Samarqand viloyatlarining o‘sish nuqtalari belgilandi - National Human Rights Strategy of Uzbekistan has been approved - Geology of Uzbekistan after Covid-19: measures and perspectives - Uzbekistan aims to end cotton pledge - Uzbekistan takes over the chairmanship of the SCO - For the kind attention of travellers to Uzbekistan - YURT – THE SYMBOL OF THE SUN - The rules of entry to Uzbekistan in the conditions of the COVID-19 pandemic - OSCE ODIHR officially announced the opening of the presidential election observation Mission in Uzbekistan - Meeting with Head of the OSCE/ODIHR Observation Mission - Khiva hosts International Cultural Forum - President of Uzbekistan discusses issues of enhancing mutually beneficial cooperation with the IFC delegation - Bakhshi Festival in Nukus - Khiva hosts a photo exhibition of fine and applied arts

Ўзбекистон тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, энг аввало, давлат бошқарувининг янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратиш ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг уйғун фаолиятини ташкил этишга қаратилган эди. Шу маънода, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси[1] мамлакатнинг ўзига хос истиқболи йўлидаги янгиланиш жараёнларини белгилаб берди. Ушбу ҳужжатдаги биринчи рақамли вазифалардан бири ҳам айнан давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ҳамда Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотлар “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси қоидаларига асосланади. Унинг доирасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар халқ ҳокимиятчилиги механизмларини кучайтириш, давлат ҳокимияти тармоқлари мустақиллигини таъминлаш ва парламентнинг ролини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Ўтган даврда парламентга янги ваколатлар берилди ва улар ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан таъсирчанназоратниўрнатиш, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегикйўлларинибелгилашда Олий Мажлиснинг ўрни ва ролини сезиларли даражада оширди.

Давлат раҳбари томонидан парламентга Мурожаатнома йўллаш институти давлат ва жамиятни барқарор ривожлантиришни стратегик жиҳатдан самарали режалаштиришни таъминловчи муҳим сиёсий-ҳуқуқий жараён сифатида қарор топди.

2017 йилда Ўзбекистон ҳукумати умуммиллий ислоҳотлар дастурини бошлади. Бундан кўзланган асосий мақсад ҳукуматни фуқаролар манфаатлари ва фаровонлигини устувор қўядиган шаффоф тизимга айлантиришдан иборат эди. Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун ва қабул қилинган бошқа бир қатор норматив-меёърий ҳужжатлар концепциянинг мантиқий ва ҳуқуқий давоми сифатида ислоҳотларнинг туб асосини ташкил этди.

Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси[2]нинг қабул қилиниши давлат бошқарувини ислоҳ қилишнинг тизимли механизмлари яратилишига ва ҳаётга татбиқ қилинишига олиб келди. Бу, ўз навбатида, давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг биргаликдаги фаолияти учун замин яратиб, мамлакатда қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилишида ижро ҳокимияти органларининг уйғун фаолият олиб боришинитаъминлаб келмоқда.[3] “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг[4] қабул қилиниши эса, давлат бошқаруви идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва сўровномаларини кўриб чиқиш механизмларини тубдан такомиллаштиришга туртки ва асос бўлди.

Ўзбекистонда ўтган тўрт йил мобайнида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар фаолияти қайта кўриб чиқилди, баъзилари эса қайта ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, Ҳукумат аппарати ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиб, уларнинг баъзи ваколатлари тегишли давлат органларига ўтказилди. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш ҳамда Давлат хизматлари агентликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо, Энергетика, Транспорт вазирликлари ва бошқа янги идоралар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўз навбатида, ижро ҳокимияти органларида самарали бошқарув фаолиятини ташкил этиш, ошкора қарорлар қабул қилиш орқали коррупциянинг олдини олиш, фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат йўллашига қулай имкониятлар яратиш, ҳар бир ташкилот ва идорада фуқаролар қабул кунларининг ташкил этилгани ҳамда мурожаатларга самарали ечим топиш каби саъй-ҳаракатлар изчил амалга оширилмоқда. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг парламент олдида ҳисобдорлигининг комплекс тизими шакллантирилди.

2017 йил 12 декабрда Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди[5]. Ҳар бир туманда, мамлакат бўйича жами 205 та Давлат хизматлари маркази[6], олис ҳудудларда уларнинг 100 дан ошиқ филиаллари ташкил қилинди. Шу билан бирга, 150 турдаги давлат хизматларини яшаш жойидан қатъи назар, экстерриториал тамойил асосида олиш имконияти яратилиб, фуқаролар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар сони ва хизмат кўрсатилиши учун талаб этиладиган муддат сезиларли даражада қисқартирилди, сифат ва самарадорлик оширилди[7].

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, уларнинг устав фонди, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг устав фондига қўйилган талаблар каби қатор ҳолатлар оптималлаштирилди[8]. Амалга оширилган мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида 2020 йил якуни бўйича Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” рейтинги “бизнесни рўйхатдан ўтказиш” индикаторида Ўзбекистон4 поғонага кўтарилиб, 190 та давлат ичида 8-ўринни эгаллади[9].

Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси ахборот тизими – “business.gov.uz” ягона интерактив портали моддий-техник жиҳатдан такомиллаштирилди. Қонунга зид равишда қабул қилинган қарорларнинг олдини олиш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи дастур – «E-qaror» тизими ишлаб чиқилди[10].

Шу билан бирга, кейинги вақтларда барча вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида очилган виртуал қабулхоналар орқали ҳам фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятлари қабул қилиниб, уларга ўз вақтида тегишли муносабат билдириб бориш амалиёти йўлга қўйилди. Қолаверса, барча даражадаги масъул мансабдор шахслар жойларда бевосита одамлар билан иш олиб бориб, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича юзага келган камчиликларни аниқлаб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳоли фикрини ўрганиб бормоқда[11].

Давлат бошқаруви ва хўжалик функцияларини бирга қўшиб олиб боришдан воз кечиш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги[12] Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилинди[13].

Мазкур жараёнда, давлат хизматига кадрларни қабул қилишда сифат таркиби таҳлили ҳамда очиқ мустақил танловлар борасида ишлар жадал олиб борилмоқда, хусусан, бир дарча тамойили асосида онлайн режимда фаолият кўрсатувчи “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали” (vacancy.argos.uz) ишга туширилди. Мазкур порталга айни пайтда 44 та вазирлик ва идора, 10 та вилоят ҳамда 190 та туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган. Ушбу порталнинг фаолияти давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимларга муносиб номзодларни қабул қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Синов самарадорликнинг муҳим омили бўлгани учун ходимлар билимини аниқлашда аниқ бир тизимга таяниш уларни ўз устида ишлашга, изланишга ундайди. Шу мақсадда Агентлик томонидан ташкил этилган “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” (test.argos.uz)[14] электрон ахборот тизими давлат хизматчилари билимини аниқлаш билан бир қаторда, уларнинг психологик портретини яратишга ҳам хизмат қилмоқда.

Истиқболли кадрлар ва уларни тарбиялаш тизимида ҳам янгича методлар қўлланмоқда. Хусусан, “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг синов лойиҳаси ҳам Агентлик ташаббуси[15] бўлиб, унда давлат ташкилотларидан тавсия этилган 30 ёшгача бўлган ўрта бўғин раҳбарлар тест синовларидан ўтказилиб, суҳбат асосида танланиб, Давлат бошқаруви академиясида ўқитилмоқда[16]. “Лидерлар” клуби аъзолари етук давлат хизматчиси бўлиб етишиши учун зарур билимларни эгаллашлари, жамият тараққиётига ғов бўлаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар билан ишлашда ўз фуқаролик позициясини намоён қилиб, уларга имкон қадар ечим топишда ҳиссаларини қўшишларига умид қилинмоқда.

Эркин фуқаролик жамияти барпо этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишнинг воситаси сифатида Президент Халқ ва виртуал қабулхоналари, фуқаролик жамиятини ривожлантириш институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоатчилик назорати институтлари ҳамда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.

2017 йилдан бошлаб фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиб, жойларда юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш, камчиликларни бартараф қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ-манфаатлари рўёбга чиқарилишини таъминламоқда. Мисол учун, биргина 2017 йилнинг ўзида Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 1,4 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган. 2019 йилдан бошлаб эса, Президентнинг Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишнинг фаол тизимига ўтди. 2020 йилда Президент Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1,2 миллионга яқин мурожаат бўлган[17]. Президент Халқ қабулхоналари томонидан киритилган ахборот ва эшитилган ҳисоботлар натижасида мурожаатлар билан талаб даражасида ишламаган 752 нафар[18] масъул ходим жавобгарликка тортилган. Халқ қабулхоналарига давлат органларининг фаолиятини ўрганиш, уларга тақдимномалар киритиш, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш ваколатлари берилди.

Шу билан бирга, кейинги вақтларда барча вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида очилган Виртуал қабулхоналар орқали ҳам фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятлари қабул қилиниб, уларга ўз вақтида тегишли муносабат билдириб бориш амалиёти йўлга қўйилганини кузатиш мумкин. Қолаверса, барча даражадаги масъул мансабдор шахслар жойларда маҳаллалар кесимида иш олиб бориб, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича юзага келган камчиликларни аниқлаб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида одамларнинг фикрини ўрганиб бормоқда ва шу асосда ўз ишини ташкил этиш ҳаракатида бўлмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир давлат органи ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиши[19] давлат органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва камчиликларни халққа тўғри, холисона етказиб боришга замин яратди.

Президент Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори”[20] деган ғоянинг илгари сурилиши натижасида ҳукумат ислоҳотларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини иттифоқчи сифатида кўра бошлади. Бу эса, мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин фаолият юритиши учун янада кўпроқ имкониятларни яратишда, қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва ташаббусларда намоён бўлди[21].

Бугунги кунда Ўзбекистонзда 9 200 дан ортиқ ННТ фаолият юритмоқда[22]. Нодавлат ташкилотларнинг ўсиш тенденциясига уларнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирларнинг ижроси бевосита таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, шу соҳада 200 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлиб, ННТларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база яратилган. Бу эса, мамлакатда ННТлар фаолиятининг кенгайишига оид барча ташкилий-ҳуқуқий механизмлар шакллантирилгани ва бу жараён мустаҳкамлаб борилаётгани билан характерлидир. Буни Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўсиш динамикаси йилдан йилга прогрессив давом этаётганида ҳам кўриш мумкин [23].

Шу билан бирга, ННТларнинг жамиятда очиқлик, ошкораликни таъминлаш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини шакллантиришда ташаббускорлиги яққол сезилмаётганини таъкидлаш лозим.

Албатта, амалга оширилаётган кўплаб чора-тадбирлар, янги механизмлар, назорат қилиш усуллари мавжуд ҳолатни тубдан ўзгартирмоқда деб айта олмаймиз. Шу каби муаммоларни ҳал этиш мақсадида 2021 йил 4 мартда Президент Ш.Мирзиёевнинг “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди[24]. Ушбу Фармон “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” ғоясининг амалий жиҳатларига яққол мисол бўла олади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўлидаги муҳим ислоҳотларнинг катта қисми халқ ҳокимиятчилиги механизмларини кучайтириш, давлат ҳокимияти тармоқларининг мустақиллигини таъминлаш, парламентнинг ролини янада кучайтириш, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг очиқлигини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш ва рағбатлантиришга қаратилди. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналиши доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар янги Ўзбекистоннинг халқаро майдонда кенг эътироф этилишига ҳамда имижини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Бу эса, мамлакатда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар, олиб борилаётган прагматик ички ва ташқи сиёсатнинг қанчалик тўғри ва самарали эканидан далолат беради.


[1] Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. https://lex.uz/docs/3107036

[2] Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида. https://lex.uz/docs/3331174

[3] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси http://www.ach.gov.uz/uz/lists/view/54 (2017 йил 22 Декабрь)

[4] “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун https://lex.uz/docs/3492199

[5] Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида. https://lex.uz/docs/3454989

[6] Давлат хизматлари Агентлиги https://davxizmat.uz/ (2021 йил 7 май)

[7] Давлат хизматлари Агентлиги https://davxizmat.uz/ (2021 йил 7 май)

[8] ДХА 3 ёшда: аҳоли енгиллик сездими? https://davxizmat.uz/uz/releases/dxa-3-yoshda-aholi-yengillik-sezdimi   (2020 йил 10 декабрь)

[9] Жаҳон Банкининг Бизнес юритиш индекси (The World Bank/Doing Business) https://www.doingbusiness.org/en/data/exploreeconomies/uzbekistan#DB_sb   (2021 йил 7 май)

[10] «E-qaror» электрон тизими синов тариқасида ишга туширилди.

https://www.huquqiyportal.uz/news/2021/01/27/e-qaror-elektron-tizimi-sinov-tariqasida-ishga-tushirildi/1019

[11] Давлат органлари веб-сайтлари. https://gov.uz/uz/pages/government_sites

[12] Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида  https://lex.uz/docs/4549998

[13] Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида https://lex.uz/docs/4552053

[14] Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими, “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” https://test.argos.uz/uz

[15] “Келажак лидерлари” учун ташкил этилган ўқув курслари бошланди https://dba.uz/news/kelajak-liderlari/ (2021 йил 15 февраль)

[16] Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади https://jizzax.uz/6212-masadni-katta-yish-kerak-lekin-adamlar-birin-ketin-tashlanadi.html  (2021 йил 27 апрель)

[17] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси https://pm.gov.uz/uz#/stat_app_root (2021 йил 5 май ҳолатига)

[18] 2020 йилда Президент Халқ қабулхоналарига қанча мурожаат келиб тушган. https://yuz.uz/news/2020-yilda-prezident-xalq-qabulxonalariga-1-milliondan-ortiq-murojaat-kelib-tushgan (2021 йил 22 январь)

[19] Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида https://lex.uz/docs/3808838

[20] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020  (2020 йил 25 январь)

[21] Entoni Klayv Bouyer. Мирзиёевнинг Ўзбек4истондаги сиёсий ислоотлари: сайловлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти https://isdp.eu/publication/political-reform-mirziyoyevs-uzbekistan/ (2018 йил март)

[22] Адлия вазирлигининг нодавлат нотижорат ташкилотлар портали https://e-ngo.uz/  (2021 йил 7 май)

[23] Адлия вазирлигининг нодавлат нотижорат ташкилотлар портали https://e-ngo.uz/ 

[24] 2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида. https://lex.uz/docs/5319756

E-visa Form
English