15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади

On temporary suspension of the issuance of electronic visas - In connection with the maintenance of the E-VISA.UZ system, the issuance of electronic visas to Uzbekistan has been temporarily suspended. - НОВЫЙ УЗБЕКИСТАН – СТРАНА ДЕМОКРАТИЧЕСКИХ ПРЕОБРАЗОВАНИЙ, БОЛЬШИХ ВОЗМОЖНОСТЕЙ И ПРАКТИЧЕСКИХ ДЕЛ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА - Проявление элементов прямой демократии в Узбекистане - ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ - President’s message: key messages and conclusions - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - The Week of Cultural Legacy will be held in Uzbekistan - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲИНДИСТОНДА ВАҚТИНЧА БЎЛИБ ТУРГАН ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА! - Етакчи саноат тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди - Пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш - Jizzax va Samarqand viloyatlarining o‘sish nuqtalari belgilandi - National Human Rights Strategy of Uzbekistan has been approved - Geology of Uzbekistan after Covid-19: measures and perspectives - Uzbekistan aims to end cotton pledge - UZBEKISTAN’S 5 IMPORTANT INITIATIVES ON YOUTH POLICY - Tashkent to host INNOPROM. Central Asia International Industrial Trade Fair - Uzbekistan’s export of silk and silk products grows - Japanese business is widely attracted to Uzbekistan - Current issues of Kashkadarya region’s development and ways of their solution considered - Muynak to host Stihia Electronic Music, Arts and Science Festival - Uzbekistan, Turkmenistan leaders agree on further developing mutually beneficial cooperation - Young innovators visit Muynak - Zulfiya – Symbol of Eternal Devotion - Large-scale measures to support women identified

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича, форумнинг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат.

Конференция ишида Ўзбекистон Президенти, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Форум иштирокчилари ялпи ва шўъба мажлисларда минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятларини муҳокама қиладилар.

Кун тартибидан савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика ва инновациялар, «яшил» технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, кооперация бўйича аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида шерикликни кенгайтириш, икки минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан батафсил фикр алмашиш ва биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш ўрин олган.

E-visa Form
English