Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Ҳиндистон ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизни, Жаноби Олийлари, Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Мустақиллик куни билан муборакбод этаман ва энг эзгу тилакларимни йўллайман.
Мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий, маданий ва маърифий алоқалар савдо ва инвестициялар, фан ва технологиялар, туризм ва маданият каби соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорлигимизда ўз аксини топмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз халқларимиз фаровонлиги йўлида ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Жаноби Олийлари, Сизнинг жорий йилда Ҳиндистонга ташрифингизга катта умид боғлаганмиз. Ушбу ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашига ишонамиз.
Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса муттасил тараққиёт ва равнақ тилайман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Рам Натх Ковинд,
Ҳиндистон Республикаси Президенти