Ҳиндистонлик талабалар Ўзбекистон сайёҳлик имкониятлари билан танишди

O'zbekiston investitsiya portali

76 davlat fuqarolari Oʻzbekistonga elektron viza olishlari mumkin boʻladi (Roʻyxat)

Oʻzbekiston 45 ta davlat fuqarolari uchun vizani bekor qilishni eʼlon qildi (Roʻyxat)

Oʻzbekistonga sayohat qilayotgan Hindiston fuqarolari uchun muhim viza maʼlumotlari

Mart 26, 2018

Ҳиндистонлик талабалар Ўзбекистон сайёҳлик имкониятлари билан танишди

Жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг етакчи олийгоҳларидан бири бўлган Жомия Миллия Исломия университетида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда университет ўқитувчи ва талабалари ҳамда Ҳиндистонда фаолият юритаётган қатор сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчиларга Ўзбекистонда сайёҳлик йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, виза бериш тизимидаги ўзгаришлар ҳамда юртимиз туризм салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва замонавий ривожланиши тўғрисида ҳикоя қилиучи видео лавҳа намойиш этилди.

Тадбирда сўзга чиққан ҳиндистонлик иштирокчилар қуйидагиларни таъкидлади:

“Omega Travels” сайёҳлик компанияси директори Жой Гупта:

“Биз Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини Ҳиндистонда бир неча йиллардан буён тарғиб қилиб, сизнинг мафтункор юртингизга ҳиндистонлик туристлар саёҳатини ташкил этиб келмоқдамиз. Ҳиндистонлик сайёҳлар учун мамлакатингизга виза олиш тартиби енгиллашгач, Ҳиндистондан Ўзбекистонга бориш истагини билдирган сайёҳлар сони кўпаймоқда.

Ўзбекистонлик туркомпаниялар Ҳиндистон учун мўлжалланган махсус сайёҳлик пакетларини ишлаб чиқишса, биз учун катта ёрдам бўлар эди”.

Жомия Миллия Исломия университети Сайёҳлик факультети декани, профессор Нимит Чодхари:

“Бугунги тадбир университет талабалари, ўқитувчилар ва барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва малакали мутахассислар билан бойитиш устида сезиларли ишлар амалга оширилаётгани бизни қувонтиради. Бизнинг университетимиз ҳам ўз имкониятларини ишга солган ҳолда ўзбекистонлик ёшларни олийгоҳимизга таклиф қилишга ва уларга замонавий билим ва кўникмалар беришга тайёр эканини билдирмоқчиман”.

Жомия Миллия Исломия университетнинг Сайёҳлик факультети профессори Вижай Кумар:

“Мен Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини университетимиз талабалари ўртасида кенг тарғиб қилишга тайёрман. Шунингдек, Ўзбекистоннинг етакчи олийгоҳлари билан университетимиз ўртасида туризм соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш, ўқитувчи ва профессорлар алмашинувини йўлга қўйиш икки томон учун манфаатли деб хисоблайман”.

Қосим Мирза, Жомия Миллия Исломия университетнинг ўзбек тили кафедраси талабаси:

“Мен Жомия Миллия Исломия университетининг ўзбек тили кафедрасида таҳсил оламан ва Ўзбекистонга бўлган қизиқишим кучли бўлгани сабабли мамлакатингиз ҳақида, турли соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида билишга ҳаракат қиламан.

Ўтказилган тадбирда мен кўплаб қизиқарли маълумотларни олдим. Менинг энг катта орзуим мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожланишига ўз ҳиссамни қўшишдан иборатдир”.