✕

Деҳлида «Марказий Осиё – Ҳиндистон» таҳлил марказлари форуми бўлиб ўтди

O'zbekiston investitsiya portali

76 davlat fuqarolari Oʻzbekistonga elektron viza olishlari mumkin boʻladi (Roʻyxat)

Oʻzbekiston 45 ta davlat fuqarolari uchun vizani bekor qilishni eʼlon qildi (Roʻyxat)

Oʻzbekistonga sayohat qilayotgan Hindiston fuqarolari uchun muhim viza maʼlumotlari

Oktabr 13, 2026

Деҳлида «Марказий Осиё – Ҳиндистон» таҳлил марказлари форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Нью-Деҳли шаҳрида Элчихона ҳамда Халқаро Марказий Осиё институти (ХМОИ) ва Ҳиндистоннинг Observer Research Foundation (ORF) таҳлилий маркази билан ҳамкорликда биринчи «Марказий Осиё – Ҳиндистон» таҳлил марказлари форуми ташкил этилди.

Тадбирда мазкур ташкилотлар, шунингдек, Ҳиндистон, Қозоғистон Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистоннинг етакчи таҳлил марказлари, илмий-тадқиқот муассасалари, Марказий Осиё давлатларининг Деҳлидаги дипломатик ваколтахоналари раҳбарлари иштирок этди.  

Форум Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари таҳлил марказлари ўртасида бевосита мулоқотини йўлга қўйишга қаратилган илк ихтисослаштирилган платформа бўлди.

Бўлиб ўтган муҳокамалар давомида Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, сиёсий мулоқот, инвестицияларни жалб этиш, қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, технологиялар алмашинуви ҳамда минтақавий қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш каби ҳамкорликнинг янада чуқур шаклларига таяниши лозимлиги борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, стратегик йўналишлар, жумладан, муҳим миненраллар, фойдали қазилмалар, яшил энергетика ва рақамли технологиялар, транспорт ва инфратузилмавий ўзаро боғлиқлик, ҳамда гуманитар ҳамкорлик, таълим ва инсон капиталини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Таҳлилчи-экспертлар мулоқотини амалий натижаларга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Форум билан бир қаторда Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистоннинг етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Хусусан, Ҳиндистоннинг еткчи таҳлилий марказлари – ORF, Ҳиндистон Хавфсизлик кенгаши қошидаги С.Вивекананда халқаро жамғармаси (VIF), Ҳинистон ТИВ қошидаги Ҳиндистон халқаро муносбатлар тадқиқоти кенгаши (ICWA), “Чинтан” тадқиқот жамғармаси (CRF) вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди .

Музокаралар давомида Ҳиндистон ва Ўзбекистон икки- ва кўптомнлама  муносабатларини ривожлантириш, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, хавфсизлик ва стратегик шериклик, шунингдек, иқтисодиёт, инвестициялар, янги технологиялар, энергетика, транспорт боғлиқлик, таълим ва инсон капиталини ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

ХМОИнинг Ҳиндистоннинг етакчи таҳлилий марказлари билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, жумладан, қўшма тадқиқотлар ва нашрларни тайёрлаш, экспертлар ва таҳлилий материаллар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма конференциялар, давра суҳбатлари ва эксперт маслаҳатлашувларини мунтазам ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

ХМОИ делегацияси ташрифи ҳамда  «Марказий Осиё – Ҳиндистон» илк таҳлил марказлари Форуми доирасида ўтказилган тадбирлар Ҳиндистон ва Марказий Осиё илмий-тадқиқот доиралари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга юқори даражада қизиқиш мавжудлигини намоён этди.

Форум профессионал мулоқот учун мунтазам янги майдон сифатида акс этди. Икки давлат ўртасида имзоланган Кенгайтирилган стратегик шериклик келишувини амалга ошириш йўлида ўзаро ҳамкорликнинг барча асосий йўналишларини комплекс равишда муҳокама қилиш имконини яратди.

Экспертлар мулоқоти ХМОИ делегациясининг Ҳиндистоннинг етакчи таҳлилий институтлари раҳбарлари ва масъул вакиллари билан бевосита музокаралари мутхассислар томонидан илгари сурилган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш учун қўшимча замин яратди.

✕